Мақолада фарзандликка олиш институтининг ҳуқуқий-меъёрий асослари, уни амалга оширишнинг процессуал тартиб-таомиллари ҳамда ушбу жараёнда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг аҳамияти кенг ёритилган. Шунингдек, фарзандликка олишда шахсий маълумотларнинг махфийлигини таъминлашнинг ҳуқуқий кафолатлари таҳлил этилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон ва Сингапур ўртасидаги дипломатик, иқтисодий алоқаларининг асосий йўналишлари — савдо, инвестициялар ҳамда иқтисодий соҳасидаги ҳуқуқий - тузилма жиҳатлари ва кейинги истиқболлари, таълим соҳасидаги ҳамкорлик, жумладан, олий ва умумтаълим, ходимлар алмашуви ҳамда малака ошириш йўналишлари, таълимни модернизация қилиш стратегияси, Сингапур таълим модели ва институционал тажрибасини ўраганиш борасида йўлга қўйилган кенг кўламли ҳамкорлик алоқалари, маданий ва гуманитар ҳамкорлик ва биргаликда маданий форумлар, меморандумлар алмашинуви, илмий - тадқиқот ва инновация соҳалардаги ҳамкорлик масалалари илмий -аналитик нуқтаи назардан ўрганилган.