Мақолада Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг бошланғич бўғини сифатида маҳалла институтининг роли тадқиқ қилинган. Президентнинг 2025 йил 3 январдаги ПҚ–1-сон қарори билан жорий этилган манзилли профилактика механизмлари, профилактика инспектори мақомининг такомиллаштирилиши ва маҳалла тизимидаги идоралараро ҳамкорлик масалалари таҳлил қилинган. «Синган деразалар» ва «жамоавий самарадорлик» назариялари асосида маҳалла даражасидаги профилактика самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар илгари сурилган.