13.10.2026 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 5 Issue 10
Abstract. Мақолада гаров эҳтиёт чораси миқдорини белгилаш мезонлари, мулкий имконият ва процессуал хавф ўртасидаги нисбат ҳамда белгиланган гаровни киритиш имкони бўлмаганда юзага келадиган оқибатлар таҳлил қилинади. Гаров миқдорини жиноятдан етказилган зарарга боғлаш ёндашуви танқидий баҳоланади. Б.Н. Рашидов, Ю.В. Царева, Т.Л. Щерба, Д.А. Лёвин, Р.Я. Мамедов, С.Н. Мальцева, Д.Р. Нариманова қарашлари, Россия, Қозоғистон ва Беларусь қонунчилиги, Европа инсон ҳуқуқлари суди амалиёти ўрганилади. Муаллиф мутаносибликнинг икки босқичли моделини ва ЖПКнинг 249-моддасига учта таклифни илгари суради: гаров миқдорининг қонуний чегаралари ва уни асослаш мажбурияти, гаровни киритиш имконияти бўлмаганда уни қайта кўриб чиқиш ҳамда гаровни ҳукмдан кейин зарарни қоплашга йўналтириш.
Keywords: гаров, эҳтиёт чораси, гаров миқдори, мулкий аҳвол, зарарни қоплаш, гаровга қўювчи, қамоққа олишга муқобил чора.