13.06.2026 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 5 Issue 6
Abstract. Мазкур илмий мақолада рақамли далиллар тушунчасининг илмий-назарий асослари ҳамда унинг ҳуқуқий табиати таҳлил қилинган. Тадқиқотда “электрон далил” ва “рақамли далил” атамаларига нисбатан миллий ва хорижий олимларнинг қарашлари ўрганилиб, уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ёритилган. Рақамли далилларнинг суд ва тергов амалиётидаги аҳамияти, уларни йиғиш, сақлаш, текшириш ҳамда баҳолашнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган. Шунингдек, халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибалар асосида рақамли далилларнинг ҳуқуқий мақоми таҳлил этилган. Муаллиф томонидан мавжуд илмий ёндашувлар умумлаштирилиб, “рақамли далил” тушунчасига муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижалари рақамли далиллар институтини такомиллаштириш ва уни ҳуқуқни қўллаш амалиётига самарали жорий этишга хизмат қилади.
Keywords: рақамли далил, электрон далил, суд исботи, рақамли криминалистика, электрон маълумотлар, ахборот технологиялари, кибержиноятлар.