ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ТУШУНЧАСИ, ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ МОҲИЯТИ ВА ТАСНИФИ: ПРОФИЛАКТИКА ҲАМДА ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ НУҚТАИ НАЗАРИДАН

16.03.2026 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 5 Issue 3

Abstract. Мақолада гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар жамоат хавфсизлиги ва аҳоли саломатлигига қаратилган юқори латент, динамик ўзгарувчан таҳдид сифатида таҳлил қилинади. Мазкур тоифадаги қилмишларнинг ижтимоий хавфлилиги фақат содир этилган ҳаракат оқибати билан эмас, балки унинг занжирсимон салбий таъсири — ижтимоий барқарорлик, иқтисодий салоҳият ва криминоген вазиятга кўрсатадиган кўламли таъсири билан баҳоланиши асосланади. Шунингдек, рақамли коммуникациялар ва “контактсиз” тарқатиш усулларининг кенгайиши ҳуқуқбузарликларнинг механизмини ўзгартириб, квалификация ва далиллаш жараёнларини мураккаблаштираётгани очиб берилади. Муаллифлик ёндашуви сифатида “гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик” тушунчасини ахборот-коммуникация технологиялари, интернет муҳити ва крипто-активлар орқали амалга ошириладиган ҳаракатлар билан кенгайтириш зарурати илгари сурилади. Мақолада ҳуқуқий табиати, объектив томони (тайёрлаш, сақлаш, ташиш, ўтказиш ва ҳ.к.), субъект хусусиятлари ҳамда рақамли макондаги “кибер-наркосавдо” элементларини қамраб олган тасниф таклиф этилиб, унинг профилактик бошқарув (risk management) ва таргетли чора-тадбирларни белгилашдаги амалий аҳамияти ёритилади

Keywords: гиёҳвандлик воситалари; психотроп моддалар; ноқонуний айланма; ҳуқуқбузарликлар профилактикаси; жамоат хавфсизлиги; тасниф; “контактсиз” тарқатиш; кибер-наркосавдо; янги психоактив моддалар (NPS); риск-менежмент.


Telegram ZENODO OpenAire Copernicus Cyberleninka Google Scholar Impact Factor