ЁШЛАР ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИ ФЕНОМЕНИ: НАЗАРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАБИАТИ, ТИЗИМЛИ БЕЛГИЛАРИ ВА КЛАССИФИКАЦИЯЛАШ МЕЗОНЛАРИ

20.09.2025 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 4 Issue 9

Abstract. Мақолада ёшлар ҳуқуқбузарлиги жамиятдаги мураккаб ижтимоий-ҳуқуқий феномен сифатида таҳлил қилинади. Тадқиқотда “Янги Ўзбекистон” ислоҳотлари шароитида ёшлар масаласининг давлат сиёсатидаги стратегик устуворлиги ва профилактика ёндашувларини замонавийлаштириш зарурати асосланади. Ёшлар ҳуқуқбузарлигининг назарий-ҳуқуқий табиати ижтимоийлашувдаги узилишлар, ҳуқуқий онг деформацияси, аномия ҳолатлари, ижтимоий назорат институтлари самарадорлиги каби омиллар билан боғлиқ ҳолда ёритилади. Шунингдек, ёшлар ҳуқуқбузарлигини классификациялаш мезонлари (шахсий-психологик, институционал, ҳудудий, виктимологик ва гендер) ҳамда ахборот маконидаги янги таҳдид — “кибер-девиантлик”нинг криминологик аҳамияти таҳлил қилинади. Хулосада ёшлар ҳуқуқбузарлигини аниқ мезонлар асосида таснифлаш ва профилактика механизмларини, айниқса рақамли муҳитдаги ҳамкорлик ва мониторингни такомиллаштириш бўйича концептуал йўналишлар таклиф этилади.

Keywords: ёшлар ҳуқуқбузарлиги; феномен; назарий-ҳуқуқий табиат; классификация мезонлари; ҳуқуқий ижтимоийлашув; ижтимоий назорат; аномия; виктимология; кибер-девиантлик; профилактика.


Telegram ZENODO OpenAire Copernicus Cyberleninka Google Scholar Impact Factor