20.09.2025 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 4 Issue 9
Abstract. Мақолада Ўзбекистонда ёшлар (вояга етмаганлар) ҳуқуқбузарликлари профилактикаси миллий тизимини янги бошқарув парадигмаси асосида модернизация қилишнинг концептуал йўналишлари таҳлил қилинади. Президентнинг 2026 йил 5 январдаги ПҚ–1-сон қарори доирасида профилактика “назорат ва реакция” моделидан “барвақт аниқлаш ва бартараф этиш” (проактив) моделига ўтаётгани асосланади. Мақолада “илмий хулоса—тавсия—натижа” циклини ташкилий форматга ўтказиш, манзилли интервенцияларни режалаштириш ва мониторинг орқали натижавийликни баҳолаш масалалари очиб берилади. Шунингдек, рақамли профилактика (data-driven бошқарув, AI/АКТ, “E-ijtimoiy profilaktika” ва тегишли модуллар)ни жорий этишнинг институционал афзалликлари ва ҳуқуқий чекловлари, хусусан шахсга доир маълумотлар ҳимояси ҳамда идоралараро маълумот алмашинуви қонунийлигини таъминлаш талаблари ёритилади. Мақола якунида ювенал адлия нормаларини кодификация қилиш, диверсия ва ресторатив механизмларни кенгайтириш орқали профилактиканинг реабилитацион йўналишини кучайтириш бўйича илмий-амалий таклифлар илгари сурилади.
Keywords: ёшлар ҳуқуқбузарликлари; профилактика; модернизация; ПҚ–1; проактив ёндашув; далилга асосланган сиёсат (evidence-based); манзилли интервенция; KPI; рақамли профилактика; сунъий интеллект; идоралараро интеграция; шахсга доир маълумотлар; ювенал адлия; диверсия; ресторатив адлия.