16.12.2025 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 4 Issue 12
Abstract. Ушбу мақолада автомобиль йўллари қурилиш соҳасида шаҳарсозлик нормалари, техник назорат, ресурс смета нормалари ва уларнинг амалиётда қўлланилишига оид илмий-амалий масалалар таҳлил қилинган. Мазкур соҳадаги коррупция хавфлари, пудратчи ва муҳандис-консультант ўртасидаги муносабатлардаги қонунийликни таъминлаш, ҳамда йўл қурилишида инновацион технологиялар ва халқаро стандартларни жорий этишнинг долзарб жиҳатлари ёритиб берилган. Тадқиқотда лаборатория назорати, геосинтетик материаллардан фойдаланиш, каток ва зичлаш технологиялари ҳамда Ресурс смета нормаларининг (РЭСМ) ҳуқуқий-иқтисодий асослари атрофлича кўриб чиқилган. Мақолада соҳани ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ҳам ишлаб чиқилган.
Keywords: автомобиль йўллари, шаҳарсозлик нормалари, РЭСМ, техник назорат, йўл қопламаси, асфальтобетон, коррупция, муҳандис-консультант, геосинтетик материаллар.