11.09.2025 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 4 Issue 9
Abstract. Мазкур мақолада Россия шарқшунослари томонидан Сурхон воҳаси моддий-маданий меросининг этник таҳлили ҳамда уларнинг шарқ манбашунослигидаги ўрни ёритилади. ХИХ–ХХ аср бошларида олиб борилган илмий тадқиқотлар Сурхон воҳасида яшаган қадимий аҳоли гуруҳларининг этник шаклланиш жараёнлари, турмуш тарзи ва моддий маданияти ҳақида муҳим маълумот беради. Рус шарқшунос олимларининг илмий изланишлари нафақат воҳанинг тарихий-этнографик манзарасини ойдинлаштирган, балки Шарқ манбашунослиги тараққиётига ҳам сезиларли ҳисса қўшган. Уларнинг асарлари Сурхон воҳасининг археологик ёдгорликлари, халқ хўжалиги, диний-маданий ҳаёти ҳамда халқнинг этник хусусиятларини ўрганишда муҳим манба сифатида қадрланади. Бугунги кунда ҳам бу илмий мерос Сурхон воҳаси тарихини ўрганишда манбашунослик асосларидан бири бўлиб хизмат қилмоқда.
Keywords: Россия шарқшунослари, Сурхон воҳаси, моддий маданият, этник таҳлил, манбашунослик, археология, этнография, илмий мерос.