РУС ШАРҚШУНОСЛАРИ АСАРЛАРИНИНГ СУРХОН ВОҲАСИ ТАРИХИНИ ЎРГАНИШДАГИ ЎРНИ ВА АХАМИЯТИ

11.09.2025 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 4 Issue 9

Abstract. Мазкур мақолада рус шарқшунос олимларининг асарлари Сурхон воҳаси тарихини ўрганишда муҳим манба сифатида таҳлил қилинади. ХIХ–ХХ аср бошларида Марказий Осиё, жумладан Сурхон воҳасида олиб борилган тадқиқотлар воҳанинг қадимий маданияти, археологияси, этнографияси ва тарихий жараёнларини ёритишда алоҳида ўрин тутади. Рус шарқшуносларининг илмий изланишлари Сурхон воҳасининг қадимий шаҳарларида топилган моддий маданият ёдгорликларини илмий муомалага киритишга хизмат қилган. Уларнинг асарлари бугунги кунда ҳам воҳанинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти, халқ хўжалиги, аҳолининг турмуш тарзи ва тарихий тараққиёти ҳақида қимматли маълумот беради. Шунингдек, рус шарқшуносларининг илмий мероси Сурхон воҳаси тарихини ўрганишда ҳозирги замон тадқиқотчилари учун муҳим манбашунослик асоси ҳисобланади.

Keywords: Рус шарқшунослари, Сурхон воҳаси, тарих, манбашунослик, археология, этнография, илмий мерос.


Telegram ZENODO OpenAire Copernicus Cyberleninka Google Scholar Impact Factor