15.10.2023 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 3 Issue 10
Abstract. Пандемия бошланмасидан аввалги натижаларга кўра “2019 йил давомида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан инвестицияларни ўзлаштириш ҳажми 220,7 трлн сўмга етказилиб, тасдиқланган йил прогнозига нисбатан 2 баробарга ўсди. Шу ўринда асосий капиталга инвестициялар хажми 189,9 трлн сўмни, 2018 йил кўрсаткичларига нисбатан ўсиш темпи эса 1,3 баробарни ташкил этди.” Аввало инвестицияларни мамлакат иқтисодиётига жалб қилишда давлатнинг ўрни жуда мухимдир. Шу боисдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномасида Инвестицияларни мамлакат иқтисодиётига жалб етиш бўйича янгича ёндашувни зарурлигини такидлади ва 2019 йилни “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб ном беришни таклиф қилди. Мурожаатномада айтилган “ йилга бундай ном берганимиз барчамизга жуда катта вазифалар ва масъулият юклайди.
Keywords: Инвестицияларни қандай қилиб кўпайтирамиз, ижтимоий муаммоларни қандай ҳалқиламиз, деган саволлар олдимизда кўндаланг бўлиб турибди”, “Биз фақат инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ҳисобидан иқтисодиётимизни жадал ривожлантиришга еришамиз.”