10.11.2024 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 3 Issue 11
Abstract. Мақолада фуқаролик авиацияси инфратузилмасида содир этилаётган жиноятларга қарши курашда тезкор-қидирув фаолиятининг ўрни ва аҳамияти ҳар томонлама таҳлил этилади. Ҳаво транспорти шароитидаги жиноий таҳдидларни аниқлаш ва фош этишда махсус тактик усуллар, замонавий кузатув воситалари ҳамда идоралараро ҳамкорликнинг уйғунлаштирилган механизми тақдим этилади. Муаллиф тезкор тадбирларнинг самарадорлигига таъсир этувчи омиллар, хусусан трансчегаравий уюшган жиноятларга қарши комплекс ёндашувларни илмий асосда асослайди.
Keywords: фуқаролик авиацияси, жиноятчилик, тезкор-қидирув тадбирлари, хавфсизлик, контрабанда, наркотик воситалар, тактик усуллар, ахборот таҳлили.