20.11.2023 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 2 Issue 11
Abstract. Ушбу мақолада картошка генофондини ўрганиш ва бойитиш, ўсиб ривожланиши, ҳосилдорлиги бўйича маълумотлар келтирилган. Тадқиқотлар Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик ИТИнинг тажриба далаларида 2022 йил ўтказилган. Бугунги кунда картошка дунёнинг мамлакатларида жами 21,5 млн. гектар майдонда экилиб, ҳар йили 351 млн. тоннадан ортиқ картошка ҳосили етиштирилмоқда. Дунёда картошка буғдой, шоли, маккажухоридан кейинги ўринда, аҳамияти жиҳатидан эса иккинчи ўринда туради. Картошка инсон учун муҳим бўлган оқсил, крахмал, турли витаминлар ҳамда минерал тузлар, элементлар манбаидир. Картошка туганаги таркибида Д. Менделеев даврий жадвалидаги 26 та элемент борлиги аниқланган. Картошка Хитой, Польша, Чехословакия, Голландия, Франция, Англия, Италия, Германия, Финландия, АҚШ, Канада, Япония, Хиндистон, Россия давлатларида жудда катта майдонларда етиштирилади. Мамлакатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда картошкачилик муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ҳам картошка “иккинчи нон” деб аталади. Шунинг учун ҳам картошка генофондини сақлаш ва кўпайтириш муҳим аҳамиятга эгадир.
Keywords: картошка, коллекция, генофонд, поя сони, ўсимлик бўйи, ҳосилдорлик.