17.01.2026 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 5 Issue 1
Abstract. Мазкур мақолада манфаатлар тўқнашуви институтининг ҳуқуқий моҳияти ва мазмуни илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Давлат хизматини ислоҳ қилиш, коррупциянинг олдини олиш ва давлат органлари фаолиятида очиқлик ҳамда холисликни таъминлашда манфаатлар тўқнашуви институтининг ўрни очиб берилган. Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни нормалари асосида манфаатлар тўқнашувининг тушунчаси, турлари, намоён бўлиш шакллари, уни аниқлаш ва бартараф этиш механизмлари ҳамда ҳуқуқий оқибатлари ёритилган. Шунингдек, манфаатлар тўқнашувининг коррупцияга олиб келувчи омил сифатидаги салбий таъсири ва уни профилактика қилишнинг ҳуқуқий аҳамияти асослаб берилган.
Keywords: манфаатлар тўқнашуви, давлат хизмати, коррупцияга қарши кураш, шахсий манфаатдорлик, жамоат манфаатлари, ҳуқуқий институт, очиқлик, холислик.