05.06.2025 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 4 Issue 6
Abstract. Мазкур тадқиқотда электр энергетика соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг тартибга солиниши ва ушбу соҳада прокурор назоратининг аҳамияти таҳлил этилган. Электр энергетикаси иқтисодиётнинг “мотори” сифатида давлат ва жамият ҳаётида алоҳида ўрин тутади. Шу боис, бу соҳада қонунлар ижросини таъминлаш, фуқаролар ва жамоат манфаатларини муҳофаза қилишда прокурор назоратининг роли беқиёсдир. Тадқиқотда соҳадаги назорат объектлари фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, давлат органлари ўртасидаги ҳамкорлик механизмлари ҳамда прокурор назоратининг умумий, махсус ва жорий вазифалари аниқланиб берилган. Ҳисоботларда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари таҳлил қилиниб, мазкур қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар келтирилган. Электр энергетика соҳасида прокурор назоратини самарали ташкил этишда рақамлаштириш, платформа ва дастурий таъминотларни жорий қилишнинг аҳамияти, шунингдек халқаро ва трансчегаравий муносабатларнинг таъсирига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Умуман олганда, ушбу соҳада прокурор назоратининг комплекс, тизимли ва мувофиқлаштирилган тарзда амалга оширилиши ҳуқуқий муносабатларда қонунийликни таъминлашга хизмат қилиши қайд этилган.
Keywords: прокурор назорати, электр энергетикаси, қонун устуворлиги, ҳуқуқий асослар, назорат объекти, назорат предмети, ҳуқуқбузарликлар, давлат назорати, энергия самарадорлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.