29.05.2025 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 4 Issue 5
Abstract. Бухоро амирлигининг иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётини акс эттирадиган ЎзР МДАнинг “Бухоро амирлиги Қўшбеги маҳкамаси” (Управление кушбеги эмира Бухарского) деб номланган И-126 фонди ҳам ўзига хос тарихга эга. Ёзма маълумотларга кўра, тарихчилар орасида Қўшбеги архиви деб ном олган ҳужжатлар тўплами ўтган асрнинг 30-йилларида Бухоро Аркидан топилган бўлиб, унинг Марказий Давлат Тарих архивига топширилиши, яъни марказ Тошкентга олиб келиниши ўша даврдаги мураккаб иқтисодий-сиёсий вазиятда амалга оширилган.
Keywords: Амирлик девонхонаси архив ҳужжатларини ҳуқмдорлар ўз қароргоҳларида сақлаган. Масалан, амир Музаффар (1860-1885 йй.) уларни Ширбудунда сақланган бўлса, унинг ўғли Абдулаҳад (1885-1910 йй.) архив ҳужжатларини ўзи билан Карманадаги қароргоҳига олиб кетган эди. Амир Олимхон (1910-1920 йй.) даврида эса ҳужжатлар Бухоро шаҳрига олиб келинган. Амир девонхонасига парвоначи жавобгар бўлган.