ИБН СИНОНИНГ ШОИРЛИК ФАОЛИЯТИ

16.11.2022 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 1 Issue 1

Abstract. Мақолада тиб илмининг асосчиси Абу Али ибн Синонинг шоирлик фаолияти хусусида сўз боради. Сомонийлар давридаги Бухоро адабий муҳити бир қадар ёритиб берилади. Хусусан, Наср ибн Аҳмад Сомоний ҳукмронлиги йилларида қалам тебратган ижодкорлар фаолиятига назар ташланади. Ўша давр илмий ва сўзлашув тили ҳисобланган араб, форс, дарий каби тилларда ёзилган ижод намуналари ҳақида ҳам фикрлар келтирилган. Ибн Синонинг “Уржуза фит-тиб” асаридаги шеърий парчалар хусусида фикр юритилади. Буюк олимнинг бошқа асарларидаги қасида, қитъа, байтлари ҳам таҳлил қилиниб, Ибн Синонинг шоирлик нуқтайи назаридан фаолияти ёритиб берилган. Мақола, асосан, форсий ва тожик тилидаги асл адабий манбаларга таянган ҳолда ёзилганлиги боис ўзбек тилида Ибн Сино шеърияти билан алоқадор баҳсли мавзуларни асослаб беришга хизмат қилади.

Keywords: шеър, уржуза, Ибн Сино, қасида, байт, қитъа, “Уржуза фит тиб”, форсий, дарий адабиёт


Telegram ZENODO OpenAire Copernicus Cyberleninka Google Scholar Impact Factor