06.10.2024 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 3 Issue 10
Abstract. Мақолада хозирги глобал дунёда жахон иқтисоди ва тез суръатлар билан ривожланаётган Ўзбекистон молия бозорида исломий микро молия ташкилотлариниг ўрни ва аҳамияти,ривожланиш тенднциялари , қонуний асослари кенг таҳлил қилинган. Ўзбекистон молия бозорини ривожлантиришда мақсадида маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилишда ислом тамойилларига асосланган моливий ресурсларни ва инвестицияларни жалб этиш масалалари кўриб чиқилган. Микро молия ташкилотларининг хилма хиллигини ташкил этиш,турли молиявий хизматларни таклиф этишда исломий микро молия ташкилотларининг урни таҳлил қилинган. Ўзбекистон молия бозорида ислом молиясини ривожлантириш имкониятлари ва бу борада амалга оширилиши керак бўлган вазифалар йўналишлари белгилаб берилган.
Keywords: ислом, ислом молияси, ислом банклари, ислом микромолия ташкилоти, молиявий хизматлар, рибо, майсир, ғарар, ислом молияси тамойиллари.