06.09.2024 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 3 Issue 9
Abstract. Инклюзив таълимнинг жорий қилиниши ҳозирда алоҳида парвариш ва эҳтиёжларга мухтож бўлган болаларга ўз тенгқурлари билан бирга таълим тарбия олишлари учун яхши имкониятлар беради ва натижага эришилади. Чунки инклюзив таълим оладиган ўқувчи соғлом болаларга қараб, ундан кўп нарсаларни ўрганади ва улардек топшириқларни бажаришга интилади. Уларнинг ёзишига қараб, туриб гапиришига қараб, доскада ёзишлари ёки топшириқларни бажариб беришлари кераклигини хис қилади ва ўзи ҳам шунга ҳаракат қилади. Инклюзив таълим- болаларни ўз-ўзини камситилмаслигини, халқ орасида муомала маданиятини, ўзини тута олишини, меҳнат қилишга лаёқатлилигини, агар интилиш бўлса ҳамма нарсага эриша олишига имкон беради.
Keywords: индувидуал, инклюзив таълим, профессионал таълим, жисмоний ва ақлий, норма, эксперт-таҳлилий, илмий-академик доиралар, конституция, тараққиёт стратегияси, интернет ва ижтимоий тармоқ, махсус инфратузилма.