20.04.2026 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 5 Issue 4
Abstract. Мазкур мақолада Янги Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар муомаласини ҳуқуқий тартибга солиш механизмларининг эволюцияси ва замонавий ҳолати илмий таҳлил қилинган. Тадқиқотда соф репрессив ёндашувлардан воз кечилиб, тиббий-ижтимоий реабилитация ва профилактикага асосланган янги миллий моделга ўтилиши ёритилган. Жумладан, ПФ-207-сон Фармони ва ЎРҚ-1151-сон Қонуни доирасида амалга оширилган институционал ислоҳотлар, синтетик гиёҳвандлик воситалари, кибермакондаги наркотрафик (Даркнет) ва прекурсорлар назорати бўйича қонунчиликдаги ўзгаришлар кўриб чиқилган. Шунингдек, трансмиллий наркожиноятчиликнинг эртанги таҳдидларига қарши курашиш мақсадида рақамли далиллар, крипто-активларни блоклаш ва "дорихона гиёҳвандлиги"га қарши курашишга қаратилган янги қонун нормалари лойиҳалари таклиф этилган.
Keywords: гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, қонунчилик эволюцияси, рақамли наркотрафик, синтетик аналоглар, дорихона гиёҳвандлиги, интеллектуал превенция, кибермакон, рақамли далиллар.