02.08.2025 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 4 Issue 8
Abstract. Мазкур мақолада Янги Ўзбекистонда яратилаётган ёшлар инфратузилмалари, амалга ошириб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларнинг ёшлар мафкурасини шакллантиришдаги манипулятив ўрни илмий асосда таҳлил қилинган. Глобал ахборот муҳитининг ўзгариши ёшларга ижобий ва салбий таъсир кўрсатаётгани ёритилган. Мақолада оммавий ахборот воситалари билан ишлаш имкониятлари, рақамли технологиялар орқали ўзини ривожлантириш, шунингдек, ахборот хуружлари ва интернет қарамлиги каби муаммолар атрофлича ўрганилган. Шунингдек, ёшларнинг мафкуравий иммунитетини маънавий ва мафкуравий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун рақамли ҳозирги замонавий платформалардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Мақола, илмий-амалий аҳамиятга эга бўлиб, замонавий ахборот технологиялари шароитида ёшлар билан ишлаш стратегиясини шакллантириш учун асос бўла олади.
Keywords: Янги Ўзбекистон, Инфратузилма, ёшлар мафкураси, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, рақамли платформалар, ахборот хавфсизлиги, таълим платформалари, интернет қарамлиги, инновацион фикрлаш, миллий қадриятлар, глобал фуқаролик.