ТАДБИРКОРЛИК ВА САВДОДА АДОЛАТ: ҲАДИСЛАР ВА ЗАМОНАВИЙ ТАТБИҚ

19.03.2025 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 4 Issue 3

Abstract. Савдо ва тадбиркорлик инсоният тарихида муҳим аҳамият касб этади. Ислом динида бу фаолият фақат моддий манфаат воситаси эмас, балки адолат ва ахлоқ тамойилларига асосланган иш сифатида қаралади. Қуръон ва ҳадислар ҳалоллик, ростгўйлик, ишончлилик ва адолатли муносабатларни тарғиб қилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳалол савдогарларни пайғамбарлар, сиддиқ ва шаҳидлар билан бирга бўлишини башорат қилганлар. Қадимги цивилизациялардан то бугунги кунгача савдо иқтисодий тараққиётнинг асосий омили бўлиб келган. Савдо-сотиқнинг тўғри йўналтирилиши жамиятда барқарорлик ва адолатни таъминлайди. Ислом ҳуқуқида савдо-шаръий аҳд бўлиб, унинг ҳалол ёки ҳаром эканлиги Қуръон, Суннат, Ижмо ва Қиёс орқали белгиланади. Замонавий молиявий муносабатларда ҳам исломий қоидаларга амал қилиш, судхўрликдан воз кечиш ва ҳалол касб орқали ризқ топиш муҳим саналади. Тадбиркорликда ҳалоллик ва адолатга риоя қилиш, ёлғон қасамдан қочиш, мижозларга нисбатан сидқидил бўлиш ва коррупцияга йўл қўймаслик ишбилармонлар учун нафақат моддий, балки маънавий юксалишга ҳам хизмат қилади. Исломий тадбиркорлик шариатга мувофиқ фаолият юритишни тарғиб қилади, бу эса иқтисодий барқарорлик ва жамият фаровонлигига ҳисса қўшади.

Keywords: Исломда тадбиркорлик, савдо-сотиқ, ҳалоллик, ростгўйлик, адолат, Қуръон, ҳадис, Ислом иқтисодиёти, судхўрлик, молиявий муносабатлар, ҳалол касб, ижтимоий масъулият.


Telegram ZENODO OpenAire Copernicus Cyberleninka Google Scholar Impact Factor