14.02.2025 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 4 Issue 2
Abstract. Маълумки, кишилик жамиятининг тараққиёт тарихида меҳнатнинг роли беқиёс каттадир. Меҳнат инсон ҳаётининг асосий шарти бўлиб ҳисобланади. Иш билан таъминлаш ва бандлик масалаларига оид муаммоларни муваффақиятли ҳал этилиши, фуқароларимизга Конституциямиз ва қонунларимиз билан кафолатлаб қўйилган эркин касб-кор, иш тури ҳамда жойини танлаш, адолатли меҳнат шароитларда ишлаш ҳуқуқлари тўла рўёбга чиқарилиши учун давлат ҳамда жамият томонидан зарур чоралар кўрилиши нафақат иқтисодий тараққиёт омили, балки жамиятимизда ижтимоий барқарорлик, фаровон ҳаётга эришиш, ҳар бир шахсга ўз инсоний салоҳиятини ўзи ва оиласи, жамият – давлат манфаатларига тўлиқ сафарбар қилишнинг муҳим воситаси саналади.
Keywords: Меҳнатни муҳофаза қилиш – меҳнат фаолияти жараёнида ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда иш шароитларини яхшилашга қаратилган тизимдир. Ўзбекистон Республикасида меҳнат муҳофазаси соҳаси қонунчилик асосида тартибга солинган бўлиб, мазкур тизимни такомиллаштириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Халқаро меҳнат ташкилоти (ILO) ва бошқа халқаро институтлар меҳнат муҳофазаси бўйича бир қатор конвенциялар ва тавсиялар ишлаб чиққан бўлиб, уларни миллий қонунчиликка жорий этиш муҳим вазифадир.