28.01.2025 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 4 Issue 1
Abstract. Мазкур мақолада ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг хавфлилиги айнан нималарда намоён бўлиши таҳлил қилиниб, АҚШ, Ҳиндистон ва Жанубий Корея каби давлатларининг ушбу турдаги жиноятларни аниқлаш, фош этиш ва тергов қилиш борасидаги илғор тажрибалари ҳақида фикр юритилган. Шунингдек, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар бўйича компьютер ва бошқа техника воситалари ҳамда қурилмаларини хатлаш бўйича миллий қонунчилигимиз билан Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон ва Грузия каби давлатларнинг қонунчилиги қиёсий таҳлили амалга оширилган.
Keywords: ахборот технологиялари, жиноят, кибержиноят, хориж, тергов, мол-мулкни хатлаш.