ЎЗБЕК ВА НЕМИС ШЕЪРИЯТИДАГИ АНЪАНАВИЙ ОБРАЗЛАР ТАЛҚИНИГА ОИД ТАДҚИҚОТЛАР ТАҲЛИЛИ

20.04.2024 "Modern Science and Research" xalqaro ilmiy jurnali 1 seriyasi. Volume 3 Issue 4

Abstract. Дунё адабиётшунослиги учун доимий такрорланадиган, асрлар оша абадий бўлган ва ҳар хил қиёфада, шаклда намоён бўладиган, аммо Шарқ ва Ғарб адабиётида фарқланадиган образ, яъни бир даврдан иккинчисига ўтадиган, шоирлар тез-тез мурожаат қиладиган ва уларга ўз талқинларини берадиган бадиий тасвирларга анъанавий образ, деб аталади. Улар ҳар доим узоқ вақт давомида ўзгармас бўлиб қоладиган ўрнатилган маънога эга. Бироқ давр ва муаллифнинг ниятига қараб, тасвирнинг янги талқинлари юзага чиқиши мумкин. Мақолада ўзбек ва немис шеъриятида учрайдиган анъанавий образлар талқинига оид тадқиқот ишлари таҳлилга тортилди.

Keywords: Модерн, шеърият, тафаккур, маънавият, маҳорат, тасаввур, бадиий услуб, эркинлик.


Telegram ZENODO OpenAire Copernicus Cyberleninka Google Scholar Impact Factor